Сузоқ туманидаги яйловда ўтказилган байрам тадбирида юк машинаси 29 нафар болани уриб кетди

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги яйловда ўтказилган байрам тадбирида Porter русумли юк машинаси 29 нафар болани уриб кетди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасига таяниб, «24.кг» хабар беради.

Ҳодиса Жерге-Тал қишлоғи яйловида юзлаб мактаб ўқувчилари «Манас» достонидан парчалар ўқиётган ўқиётган пайтда содир бўлган.

Porter бортдан туриб келганларга музқаймоқ тарқатиши керак эди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у машинани тадбир бўлиб ўтган жой тепасида тўхтатган. Машина нима сабабдан пастга юриб кетгани  ва болаларни уриб юборгани ҳозирча номаълум», – дея қайд этади полиция.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати жароҳат олган 29 нафар боладан 18 нафари шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Улар 9 ёшдан 16 ёшгача. Улардан етти нафари жонлантириш бўлимида, учтаси оғир аҳволда.