Бразилияда кучли сув тошқинлари сабаб 39 киши ҳалок бўлди

Бразилия жанубидаги Риу Гранде-ду-Сул штатида кучли сув тошқини оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 68 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда

Рио-Гранде-ду-Сулда ҳафта бошидан бери кучли ёмғир давом этмоқда. Шу кунгача 350 мингдан ортиқ киши табиий офатдан жабр кўрган.

Шундай қилиб, ўн минглаб маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб, ҳозир вақтинчалик бошпаналарда қўним топган.

Штат маркази Порту-Алегреда жума куни Патус кўлининг сув тўсувчи дарвозаларидан бири ёрилиб, шаҳар шимолидаги ҳудудларни сув босиш хавфи остида қолдирди.

Бразилия Геологик хизмати маълумотларига кўра, тошқин 80 йилдан кўпроқ вақт ичидаги энг ёмони бўлиб, бир қанча шаҳарларда сув баландлиги рекордлари тахминан 150 йилдан бери энг юқори даражага этган.

Эслатиб ўтамиз,  Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам апрел  ойида мамлакатда юз берган тошқинлари “сўнгги саксон йилдаги энг йирик табиий офат”  деб атаганди.