Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшида вафот этган.

Чори бахши Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилган.

2017 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган.