Chevrolet автомобилларини очиқ осмон остида сақлаган дилерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда очиқ осмон остида Chevrolet автомобиллари сақланаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, видео Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги дилер ҳудудида тасвирга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан 2 ҳафта олдин чора кўрилган.


Ушбу автомобиллар дилерга аввал тузилган шартномалар бўйича мижозларга тарқатиш учун етказиб берилган. Янги автомобилларни сақлаш талабини бузгани учун компания томонидан дилерга нисбатан аллақачон зарурий чоралар кўрилган ва бу бўйича унга жарима санкцияси қўлланилган.


UzAuto Motors ҳар бир ишлаб чиқарилаётган автомобилнинг ишлаб чиқариш давридан тортиб то дилердан мижозга етказгунга қадар бўлган ҳар бир босқич учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.


Видеодаги автомобилларнинг ликвидсизлиги ҳақидаги изоҳларга келсак, UzAuto Motors 2024 йилда автомобилларга бўлган талабни бажариш мақсадида завод ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширганини алоҳида таъкидламоқчимиз.


Бу бир қатор автомобилларни кутишларсиз, шу заҳоти сотиб олиш учун етарли захирани яратишга, шу билан бирга мавжуд Chevrolet моделларининг кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди.
Шунингдек, компания аудитория кетидан қувиб, бундай воқеалардан сенсация яратмасликка чақиради.


UzAuto Motors юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилиш учун доимо очиқ, қолаверса жамоатчилик компанияга бундай ҳолатлар юзасидан тўғридан тўғри хабар бериши мумкин.