Халқ банкининг фойдаси 75 фоизга камайиб кетди

Маълумотларга кўра, 2024-йилнинг биринчи чорагида Халқ банкининг соф фойдаси 15,4 миллиард сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74,9 фоизга кам кўрсаткични кўрсатган.

Ҳисобот даврида банк активлари 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга ўсиб, 37,9 триллион сўмга етган.

“Халқ банки” 2024-йилнинг биринчи чорагида ўз капиталини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,4 фоизга ошириб, 5,9 триллион сўмга етказди.

Банкнинг фоиз даромадлари 1,7 триллион сўмдан ошди (2023-йилнинг шу даврига нисбатан 18,1 фоизга ўсди), фоизсиз даромадлари эса 1 триллион сўмни (-27,6 фоиз) ташкил этди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, кредит портфели 2024-йил 1-апрел ҳолатига кўра 25,47 триллион сўмга етган, муаммоли кредитлар улуши эса 7,5 фоизни ташкил этган.