Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади


Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.

Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Сиртқи таълим шакли масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шаклини жорий этиш орқали босқичма-босқич тугатилади. Бу ҳақда 8 май кунги матбуот анжуманида олий таълим соҳаси масъуллари айтиб ўтди.

Аввалроқ магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатталаби бўйича кутилаётган ўзгаришлар ҳам маълум қилинди. Унга кўра:

  • таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
  • соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;
  • сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.