Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов 1 майдан тарифлар ўзгарганидан кейин Ўзбекистонда электр ва газ истеъмоли қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, бир ойда (1-29 май) электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 324 миллион кВт/соатга камайган, яъни бу ҳажм тежалган. ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аҳоли орасида абонентлар сони 160 мингдан ортиққа ошган, юридик истеъмолчилар, яъни ишлаб чиқариш корхоналари сони ҳам ортган.
«Ҳудди шу тенденцияни газда ҳам кўрса бўлади. Умумий абонентлар сонининг ошиши билан бир қаторда истеъмол 125 миллион куб метрга камайди. Кунлик истеъмолга қаралса, иссиқлик электр станцияларида режадагидан кўра 5−6 миллион куб метр газ, шунингдек, 2 баробар кам кўмир ёқиляпти», дейди вазир ўз сўзларида.
Сиз нима деб ўйлайсиз, электр ва газ нархи ошгани бизни тежамкорликка ўргатяптими? Ошган нархдаги электр ва газдан фойдалана олмай қолган истеъмолчилар туфайли истеъмол камайган бўлиши ҳам мумкинми?