Сергилида машина устахонаси ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6 а-дахасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ҳодимлари чиққан.