Япония компанияси космосга лифт минорасини қуриш ниятида

Машҳур Токё Скйтреэъни қурган Япониянинг Обаяши Сорпоратион компанияси коинотга кўтарилиш имконини берувчи лифт минорасини қуриш ниятида. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Компания дастлабки лойиҳани 2012 йилда тақдим этган. У 100 миллиард долларга баҳоланган. Архитекторлар 2050 йилда космосга лифтни жорий қилиш мумкинлигини тахмин қилишмоқда. 

Ўтган йиллар давомида компания мутахассислари космик лифтни яратиш режалари устида ишлашни давом эттирдилар. У электромагнит қурилмаларда ишлаши керак.

Ёжи Ишикаванинг сўзларига кўра, олимлар тадқиқот олиб боришмоқда ва минора концепциясини ишлаб чиқишмоқда. Обаяши корпорацияси ходимлари ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, келажакдаги лойиҳани илгари суриш устида ишламоқда.

Компаниянинг фикрича, лифт минораси космик миссияларни янада қулайроқ ва самаралироқ қилади. Хусусан, лифт юкларни космосга янада барқарор ҳаракатланиш имкониятини тақдим этади.

Ҳозирги вақтда лойиҳани амалга оширишдаги асосий қийинчилик лифт кабели ёки трубкаси учун материал излаш эди. Ишикаванинг сўзларига кўра, олимлар мустаҳкам ва узун бўлган мутлақо янги материални ишлаб чиқишлари керак бўлади – камида 22 минг миль.