Сан-Францисколик марафончи Ленни Маугҳан жуда ажойиб санъатда янги саҳифа очди. Ушбу йўналиш «Страва санъати» деб номланади. Маугҳан 2015-йил март ойидан буон 53 та ажойиб дизайнлар яратишга эришди.

Барча асарлари ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Сан-Францискода яратилган. Сабаби, у бу ернинг кўчаларини яхши билади.
Қадрдон кўчалари унга илҳом ва ижодий эркинлик беради. «Мен санъат асарларини яратишдан олдин йўналишларни аниқ режалаштиришим керак. Мен шунчаки тасодифий,таниқли ва абадий қолиши керак бўлган шаклларни яратишни орзу қиламан.

Кўчалар харитасидан нақшлар қидираман ва уларнинг қаторига мос шакллар ясашга ҳаракат қиламан. Баъзан чизмаларни қайта-қайта чизишга тоғри келади, лекин бу менинг иштиёқимга заррача таъсир қилмайди»,— дейди спортчи.
Қаҳрамонимизнинг сўзларига кўра, унга масофа, баландлик ва тўсиқлар қизиқ эмас. У учун бу пойга эмас, фақат шакл муҳим.

Бадиий фаолиятидан ташқари, Маугҳан йил бўйи югуриб, марафонларга машқ қилади.
Унинг энг мураккаб тасвири Фрида Каҳло эскизини яратиш учун у 29 миля масофада олти соат саккиз дақиқа давомида югуришига тўғри келган.