Ўзбекистонда 27 октябрь куни депутатлик сайлови бўлиб ўтади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссияси мажлисида маълум қилинди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайловолди ташвиқотига старт берди.