31-июль 2024-йилда Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини KPI асосида баҳолаш чоралари тўғрисида» ги 463-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан давлат улуши бўлган вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, компаниялар ва жамиятлар, шунингдек ассоциацияларни қамраб олувчи 93 та субъект рўйхати тасдиқланди. Уларнинг фаолияти KPI асосида баҳоланади.
Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини KPI асосида баҳолаш тартиби ҳамда регламенти ҳам тасдиқланди. Баҳолаш жараёни «samaradorlik.uz» платформаси орқали амалга оширилади.
Республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари ўзларининг KPI кўрсаткичларини ва уларнинг бажарилиш йўл харитасини ишлаб чиқади ҳамда 15-декабргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. KPI кўрсаткичлари 15-январга қадар тасдиқланади ва 25-январгача «samaradorlik.uz» платформасига киритилади.