«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Ушбу қатновлар шу йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали» ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўшимча қатновлар шу йилнинг 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши

Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Йўловчилар чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилишлари мумкин, — дейилади хабарда.