Қозоғистон бош санитария врачи мамлакатга маймунчечак (Моnkeypox ёки Mpox вируси) кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат маймунчечакка қарши санитария-профилактика тадбирларини ўтказишни назарда тутади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Африка мамлакатларида одамларнинг маймун чечаги билан касалланиш даражаси ўсиб бормоқда. Жумладан, Африкада бир ҳафта ичида 4 мингга яқин одамда маймун чечаги аниқланган.
Ўзбекистонда маймунчечакка қарши тайёргарлик ишлари бошланган.