Россиянинг Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲ натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. Шунингдек, 3 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ, тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлимининг Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76 ҳамда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 843 526-55-63.