Айни пайтда Ҳиндистонда Осиё Олимпия кенгашининг 44 бош Ассамблеяси ўтказилмоқда. Учрашув доирасида ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди.
Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди.
Маълумот учун Умаров Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди ҳамюртимиз бутун қитъамиздаги 5 минтақадан бирида Олимпия ривожига масъул бўлади.