Самарқанддаги ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябрь куни соат 20:30 ларда содир бўлган.

М-39 автомобиль йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида «ВАЗ-2107» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва «Спарк»нинг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.

Оқибатда,» ВАЗ-2107″ автомобили ҳайдовчисининг 2010 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.