Ўзбекистонда қанча аёл шифокорлар фаолият юритмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги аёл шифокорларнинг умумий сони 49,6 минг нафарни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 5,3 минг нафарга ошган.

Аёл шифокорлар (барча мутахассисликдаги) сони 2024 йил 1 январь ҳолатига:

2019 йил – 44,3 минг нафар;
2020 йил – 44,4 минг нафар;
2021 йил – 44,3 минг нафар;
2022 йил – 47,9 минг нафар;
2023 йил – 49,6 минг нафарни ташкил этган.