Биз Трамп яратган тартибсизликни тозалаш билан вақт ўтказдик — Ҳаррис

АҚШнинг Филаделфия штатида республикачи Дональд Трамп ва демократ Камала Ҳаррис ўртасида жорий йилнинг 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган  мамлакат президентлиги учун сайловдан олдин биринчи теледебат бўлиб ўтди.

Сиёсатчиларнинг теледебати ABC News телеканалида жонли эфирда намойиш этилди. Дебат икки реклама танаффуси билан одатдагидек 90 дақиқа давом этган. Жонли томошабинлар иштирок этмаган. Муҳокамани телеканал бошловчилари олиб борди.

Трамп Ҳаррис ҳақида гапираркан, Агар у сайланса, бу мамлакатимизнинг охири кунлари бўлади. У марксист, унинг марксист эканлигини ҳамма билади. Унинг отаси марксист иқтисод профессори ва у унга шу бўйича таълим берган дея таъкидлади.

Телеканал тақдим қилган сўровнома натижаларига кўра, номзодлар ҳозирда тахминан бир хил рейтингга эга, шунинг учун бу дебат сайлов натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳаррис август ойида бўлиб ўтган Демократик партиянинг миллий қурултойидаги нутқида айтган сўзларини такрорлади: «Биз орқага қайтмаймиз».