«Толибон» Афғонистонда эркакларга жинси шим кийишни ва замонавий соч турмагини тақиқлади. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
«Янги қонунлар эркакларнинг соқолларини муштидан қисқароқ кесишларини, ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларида мусулмон бўлмаганларга тақлид қилишни тақиқлайди. Шундай қилиб, мамлакат аҳолиси замонавий соч турмаги, соқолини муштидан қисқартириши ва жинси шим кийиши мумкин эмас», дейилади материалда.
Бундан ташқари, нашрнинг хабар беришича, энди эркакларга хотини ёки қариндошларидан бошқа аёлларга қараш тақиқланади.
Янги қонунлар ахлоқ полициясига гумонланувчиларни уч кунгача ҳибсга олиш ҳуқуқини беради. Аниқлик киритилишича, қоидаларни бузган эркаклар жарима ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин.