Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди. Унда ҳамкорлик чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Банк раиси Ўзбекистон ЕТБ’нинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири еканлигини таъкидлаб, яқин вақт ичида бир қатор йирик давлатлар акциядорлар таркибига қўшилишини маълум қилди.
Томонлар умумий қиймати $3,3 млрдга тенг бўлган қўшма лойиҳаларни ишга туширишга келишишди. Хусусан, жорий йилда 5та но-суверен лойиҳа амалга оширилади.
Шунингдек, йил охиригача Тошкентда ЕТБ’нинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилган. Бу орқали томонлар лойиҳаларни молиялаштиришни тезлаштириш ва ҳамкорликни яхшилашни мақсад қилган.