Кафт ўлчамидаги қурилма Киото университети ва маҳаллий қурилиш компанияси томонидан яратилган. Режага кўра, хизмат муддати тугагач, у атмосферада бутунлай ёниб кетади ва металлдан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай из қолдирмайди.
Сунъий йўлдош орбитада олти ой бўлади, шундан сўнг мутахассислар ёғоч коинотнинг экстремал шароитларига қанчалик самарали дош берганини баҳолайдилар.
Келгуси 50 йил ичида лойиҳа муаллифлари Ой ва Марсда ёғочдан базалар қуришни бошламоқчилар.