2025 йилги январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таҳлил ва башоратларига кўра кириб келаётган йилдаги январь ойининг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати ой боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари −3…+2 даража, кундуз кунлари +3…+8 даража, шимолда кечалари −3…−8 даража совуқ, кундуз кунлари 0…+5 даража бўлади.
Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +3…+8 даражадан −3…−8 даражагача, шимолда −10…−15 даражагача, кундуз кунлари +10…+15 даражадан −2…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари −10…−12 даражагача, шимолда −17…−20 даражагача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.
Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.