Кенг кўламли ўрмон ёнгинлари оқибатида зарар кўрган Лос-Анжелес чеккасида талончилар туфайли комендантлик соати жорий этилди. Минтақада шамол тўхтади, бу ўт ўчирувчиларга ёнгинга қарши самаралироқ курашиш имконини берди, деб хабар беради Reuters.
10-январ, жума куни АҚШ Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги ходими Dianna Criswell: “Бугун шамоллар заифлашди”, аммо “яқин кунларда яна кучаяди”. Агентлик маълумотларига кўра, ҳафта бошида Лос-Анжелесда шамол тезлиги 160 km/soat га етган. Бунгача бир неча ой давомида қурғоқчилик бўлган.
Лос-Анжелеснинг Тинч океанидаги Palisades, Malibu ва Altadena каби чекка ҳудудлари ўрмон ёнгинларидан энг кўп зарар кўрган. Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган, 15 минг гектар майдонда минглаб бинолар ёниб кетган. 180 минг киши эвакуация қилинди.
Paris Hilton, Anthony Hopkins, Mel Gibson каби машҳур кишиларнинг виллалари вайрон қилинган.