Марказий Осиёда ёнғин қурбонлари статистикаси

Бугунги кунда ёнғин хавфсизлиги ҳар бир давлат учун муҳим ва стратегик масалалардан бири ҳисобланади. World Health Rankings маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 000 аҳолига 1.70 ҳолат ёнғин сабабли ўлим ҳолати қайд этилган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Тожикистонга тегишли бўлиб, бу ерда ушбу кўрсаткич 3.37 ни ташкил этган. Қирғизистон эса 1.15 кўрсаткич билан энг паст даражада турибди.

Ёнғинларнинг асосий сабаблари сифатида қишлоқ ҳудудларда хавфсизлик чораларининг етарли эмаслиги, электр тармоқларининг эскириши ва хабардорлик даражасининг пастлиги қайд этилмоқда.