Кўпгина мамлакатларда қонунлар маданият, анъаналар ва жамиятнинг қадриятларини акс эттиради. Аммо баъзан қонунчилик шунчалик ноодатий бўлиб, гўё уни хато ёки ҳазил сифатида қабул қилган каби кўриниши мумкин. Ушбу мақолада биз дунё бўйлаб энг ғалати қонунларни тўпладик ва қайси мамлакатда энг кўп кулгили қоидалар мавжудлигини аниқладик.
1. Сингапур: Тозалик биринчи ўринда
Сингапур ўзининг тартибни сақлашдаги қатъийлиги билан машҳур бўлиб, бу турли ғалати тақиқ ва чекловларга олиб келди:
- Сақич чайнаш: Сақичнинг ушбу мамлакатда импорт қилиниши ва сотилиши тақиқланган, бу кўчаларни ифлосланишдан сақлаш учун қабул қилинган. Фақат тиббий сақичлар учун рухсат берилган, лекин у ҳам фақат рецепт билан сотилади.
- Қўшниларни овқатлантириш тақиқланган: Агар сиз қушларни озиқлантираётганингизда қўлга тушсангиз, сизни 500 долларлик жаримага тортишади.
- Жамоат хожатхоналарида: Агар хожатхонанинг сувини тортмасангиз, сизни 150 долларлик жаримага тортишади.
Сингапур, тозаликка бўлган қатъиятли ёндашуви билан дунёга танилган, лекин давлатнинг бу каби қоидалари кўпинча саёҳатчиларни ҳайрон қолдиради.
2. Швейцария: Қўшниларни ўйлаш
Швейцарияда тинчлик ва қулайлик катта аҳамиятга эга бўлиб, бу қонунларда ҳам акс этади:
- Тун вақтида шовқин қиилш таъқиқланган: Соат 22:00 дан кейин шовқин қилиш тақиқланган. Ҳатто хожатхона сувини очиш ҳам қўшниларнинг шикоят қилишга сабаб бўлиши мумкин.
- Якшанба кунлари ўтларни ўриш тақиқланган: Бу кунда ўт ўриш асбобларини ишлатиш мумкин эмас, чунки бу одамларнинг тинчлигини бузиши мумкин.
- Уй ҳайвонлари: Бир дона денгиз чўчқасини боқиш тақиқланган, чунки улар ижтимоий ҳайвонлар бўлиб, якка эмас кўпчиилк қилиб боқилишга мўлжалланган.
3. АҚШ: Ноодатий қонунлар мозаикаси
АҚШда кўплаб маҳаллий қонунлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақиқатдан ҳам кулгили:
- Алабама: Кўзларини боғлаб машина ҳайдаш тақиқланган (аниқ сабаблар билан).
- Аризона: Туяларни овлаш йирик миқдорда жаримага сабаб бўлади.
- Индиана: Жамоат фавворасида тарвуз истеъмол қилиш тақиқланган.
- Флорида: Агар сиз соч олиш жараёнида ухлаб қолсангиз, сартарош сизга хизмат кўрсатишни рад этиши мумкин.
4. Италия: Мода ва қоидалар
Италияда баъзи қонунлар ташқи кўриниш билан боғлиқ:
- Тропия шаҳри: Бу ерда шаҳар марказида жуда калта шортик кийиш тақиқланган, чунки бу «эстетикани бузади».
- Венеция: Сан-Марко майдонида қушларни озиқлантириш 500 еврогача жаримага сабаб бўлиши мумкин, чунки қушлар тарихий ёдгорликлар ташқи кўринишини бузади.
- Миланнинг кўчаларида:Милан кўчаларида йиғлаш ман этилган, фақат шифохона ёки дафн маросимида бўлсангиз йиғлашга рухсат этилади.
5. Австралия: Табиатни ҳимоя қилиш
Австралия ўзининг ноодатий флораси ва фаунасига эга бўлиб, бу маҳаллий қонунларга таъсир кўрсатган:
- Чироқни ўзгартириш: Аввал фақат лицензияланган элетр тъмирчиларига чироқларни ўзгартиришга рухсат берилган, аммо бу қонун кейинчалик бекор қилинди.
- Кенгуру билан эҳтиёткорлик: Кенгуруни қўрқитиш тақиқланган ва агар ҳайвон йўлга чиқса, ҳайдовчи унга ёрдам беришга мажбур.
- Эшикни очиқ қолдириш: Баъзи штатларда автомобил эшикларини сабабсиз очиқ қолдириш тақиқланган, ҳатто агар сиз бир неча дақиқага кетган бўлсангиз ҳам.
6. Бирлашган Араб Амирликлари: Ахлоқий қатъийлик
БАА қонунлари кўпинча саёҳатчиларни ҳайрон қолдиради, чунки улар шахсий муносабатларни ҳам тартибга солади:
- Жамоат жойларида ҳиссий муносабатлар: Аҳоли гавжум жойларда ўпиш ва қучоқлашиш тақиқланган. Бунда қоидабузарларни жарима ёки депортация кутиши мумкин.
- Расмга олиш: Маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган аёлларнинг ёки ҳарбий объектларнинг расмини олишга рухсат этилмаган.
- Кийим: Жуда очиқ кийимлар кийиш охир оқибат жарима ёки ҳибсга олишга олиб келиши мумкин.
7. Канада: Йўлларда ноодатий қонунлар
Канадаликлар тинчликсевар халқ, лекин бу ерда ҳам ғалати қонунлар мавжуд:
- Парашют билан самолётдан сакраш тақиқланган: Нью-Брансуик провинциясида 16 ёшгача бўлган болаларга самолётдан парашютда сакраш тақиқланган.
- Лосо билан жанг қилиш тақиқланган: Баъзи провинсияларда лос билан жанг қилиш тақиқланган — бу қонун кўпроқ рамзий, лекин у ҳақиқатда ҳам мавжуд.