Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) паст ва ўрта даромадли мамлакатлардаги болаларни саратонга қарши бепул дори воситалари билан таъминлайдиган янги платформа ишга туширилишини эълон қилди.
Хорижий ОАВларнинг хабар беришича, бу ташаббус касалликдан омон қолиш даражасини оширишга қаратилган.
Дори воситаларининг биринчи партияси аллақачон Мўғулистон ва Ўзбекистонга етказилган бўлиб, яқин келажакда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказиб берилиши кутилмоқда. Дори воситалари кўрсатилган мамлакатлардан 5000 га яқин болаларни даволашда қўлланилади.
Платформа келгуси 5-7 йил ичида 50 та давлатни қамраб олиши, бу эса 120 мингга яқин болани дори-дармон билан таъминлаши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, ЖССТ дори воситалари билан бепул таъминлаш тажриба босқичидан кейин ҳам давом этишини кафолатлайди.
Дастур биринчи марта 2021 йил декабрь ойида эълон қилинган. Унинг ишга туширилиши ЖССТ ва Болалар тадқиқот шифохонаси (АҚШ) ҳамкорлиги туфайли амалга оширилди, у лойиҳа учун 200 миллион доллар ажратди, деб хабар беради report.az.