Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 885-сон қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган (ушбу норма қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди).
Бугунги кундан бошлаб «TEMU» платформасида буюртма бермасликлари сўралди. Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилди.
«Агентлик ва Солиқ қўмитаси юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини маҳаллийлаштирмаган ёки мамлакатимизда Солиқ кўмитасининг электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар ва маркетплейслар рўйхатига кирмаган хорижий электрон савдо платформалари хизматларидан фойдаланмасликка, эҳтиёт чораларини кўришга, шахсий ва бошқа маълумотларни бундай субъектларга бермасликка чақиради, дейилади хабарда.