АҚШнинг Колорадо штатидаги Денвер аэропортида «American Airlines» авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ёниб кетди.
Fox News маълумотларига кўра, 172 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси самолёт қаноти орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, аэропорт биносига олиб ўтилган. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин сабабларига доир аниқ маълумот йўқ.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган видеолар тарқалмоқда.