Сеченов университети ва Россиянинг бир қатор илмий марказлари олимлари саратон ҳужайраларининг организмда тарқалиш усулини ўрганишда муҳим янгиликка эришди. Улар метастазлар – яъни иккиламчи ўсмалар, фақат саратон тарқалган бўлаклари эмас, балки мустақил равишда соғлом тўқималарга кириб, янги ҳужум марказларини ташкил этишини аниқлади.
Тажриба давомида иммунитети паст сичқонларга инсон саратон ўсмалари кўчириб ўтказилди. Аниқланишича, саратон ҳужайралари атроф-муҳит шароитига мослашиб ҳаракат қилади: юзада – юпқа қатлам ҳосил қилса, зич тўқималарда – чуқурроқ кириб боради. Ушбу механизм Dictyostelium слизеўикларининг ҳаракатига ўхшаш экани қайд этилди.
Шунингдек, метастазлар кимёвий даволар ва кислород танқислигига қарамасдан фаоллигини сақлаб қолади. Тадқиқот саратонни энди оддий ўсма эмас, балки мураккаб ва юксак даражада ташкил топган тизим сифатида кўришни таклиф этмоқда.
Мутахассислар бу янгилик келгусида саратонга қарши самарали ва янги авлод даво усулларини ишлаб чиқишга йўл очишини таъкидлашмоқда.