Жиззах вилоятининг Aрнасой туманида жойлашган «A.» МЧЖ да Бош прокуратура ҳузуридаги тергов депратаментининг терговга қадар текширувида мазкур автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасидаги электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб сарфлаши оқибатида, МЧЖ мансабдорлари томонидан «Aрнасой тумангаз» газ филиалига 459.6 млн. сўм миқдорида зарар келтирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Aйни дамда мазкур ҳолат бўйича ЖК нинг 185(2) моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари бошланган.
Қинғир ишнинг қийиғи: Aрнасойдаги «учар»лар қўлга тушди
Leave a comment