Маълум қилинишича, Расулов танишига Humo Trop витаминини сотган. Ш.Т. ушбу витаминларни истеъмол қилгач, аҳволи ёмонлашган ва Расуловни кўришиб олишга чақирган. Учрашув жараёнида эркаклар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида Ш.Т. спортчига бир неча марта пичоқ тиқиб олган.
Таъкидлаш жоиз, Расулов дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди. Ш.Т. ҳам спортчи, у миллий кураш ҳамда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ўлим содир бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.