Озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Пахтачида ўқувчиларга очиқ дарслар ўтилди

16 сентябрь-Бутунжаҳаон озон қатламини ҳимоя қилиш куни.

Мазкур сана муносабати билан таълим масканларида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 10 сентябрь кунидаги ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 8 сентябрь кунидаги топшириғи ижроси таъминлаш мақсадида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Каттақўрғон тумани инспекцияси ҳамда туман ИИБ масъул ходимлари билан биргаликда тумандаги 7-15-мактабларда Бутунжаҳон озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилиб, ўқувчи ёшларга табиатни асраб-авайлаш, сайёрамизда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги мавзуларида тушунтиришлар олиб борилди.

Мазкур тадбир Пахтачи туманида ҳам давом этиб, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси инспекторлари томонидан 21 умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида Очиқ дарслар ўтказилиб, тарғибот ва тушунтиришлар олиб борилди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *