«Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Умумий ҳисобда уларга 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.
Республика миқёсида тошкентлик Тоиров Улуғбек ғолиб бўлган, у қарийб 2,2 миллион қадам юриб 1 800 000 сўм ютиб олган. Эътиборлиси у июль ойи якунлари бўйича ҳам ғолиб бўлган.
Платформа орқали амалга ошириладиган тўловлар алкоголь (пиво, ароқ) ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилган йиғимдан олиниши ҳақида олдинроқ расмий хабар берилганди.