Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази барча вазирлик ва идораларга шошилинч ахборотнома йўллади.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.