Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
•2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
•18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
•18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.