Бугун, 22 декабр куни Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этди.
Ташкилий масала кўрилган сессияда Ромитан туманига Умиджон Исоевич Барноев ҳоким этиб тайинланди. Бундан олдин туманга ҳоким бўлган Хуршид Тоҳиров бошқа ишга ўтказиладиган бўлди.
Маълумот учун, Умиджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти- олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.
2018−2020 йилларда эса “Сафари Вогуе” инновасион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.У айни пайтга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари, Булунғур туманида ҳам янги ҳоким тайинланди.
Шу вақтгача тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Баҳодир Абдуллаевич Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Самандар Мустафоқулович Астанов номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.Мазкур тайинловга қадар Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.