Бугуннинг энг кўп талаффуз этилган жумласи «Электр энергияси узатилишидаги узилишлар…» бўлган бўлса, ажаб эмас. Вазият чиндан ҳам анча мураккаб ва жиддий эди.
Ниҳоят, бутун республика бўйлаб босқичма-босқич электр узатиш тикланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати берган хабарга кўра, шахсан давлат раҳбарининг ўзи ушбу жараённи назорат қилиб бормоқда.
«Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда. Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ, – дейилган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳанузгача қайта тиклаш жараёни якунланмаган ва кўрилган зарарларнинг тахминий ҳисоб-китоб ишлари якунланмаган.
Камолиддин Абдуазиз ўғли
Мавзуга оид: