Ogoh.uz ахборот- таҳлилий порталига навбатдаги мурожаат Қашқадарё вилояти Китоб тумани Варганза МФЙ Қаторбоғ қишлоғи аҳолисидан келиб тушди.
Мурожаатда таъкидланишича, бундай олти ой муқаддам ушбу маҳалланинг симёғочларининг носоз ва хавфли эканлиги хусусида масала кўтарилган, бироқ ҳалигача муоммо ўз ечимини топмаган. Ёш болаларнинг бўйи бемалол ета оладиган симёғочларда эса ток уриш хавфи юқори.
«Биринчи масаламиз симёғоч бўлса, иккинчи масаламиз йўл. Бу йўлдан болалар қишки пайти мактабга боришга қийналади. Қишлоғимизда 30-40 та ўқувчилар бор. Қор ёғса, хавотир билан турамиз. Йўлининг бир четида катта жарлик бор, жарга тушиб кетиш хавфи бор. Шунга қаерга мурожаат қилишни билмаяпмиз. Унисига борсак уёққа, бунисига борсак буёққа, дейди. Шароит оғир, тоғли зонада яшаймиз, бир баҳор пайти ёмгир ёғса, жар тўла сув келади» дея таъкидлаб ўтган мазкур ҳудуд аҳоли вакилларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ogoh.uz’га аҳолидан мурожаат: Хонтепа йўлларига эътибор беринг!», «Бешкентарик кўчасини тўғирлаб кетинглар, асфалт ётқизиб, кейин бузиб кетдинглар!» мавзусида ҳудудлардаги йўл масаласига боғлиқ муаммолар хусусида сўз юритган эдик.