Республиканинг турли нуқталаридаги жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбусларнинг тузалиш йўлига қатъий ўтган ва қилмишидан пушаймон бўлган 63 нафарига афв берилади. Давлат раҳбари бу хусусида фармонни имзолади.
Фармонга кўра афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташ жараёнидан муддатидан илгари шартли озод қилинади.
Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, афв этилган маҳбусларнинг судланганлик «тамға»си олиб ташланади.
Мавзуга оид: