Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари тақдирланди

Бугун 25-октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлари ташкил этилганининг 30 йиллик байрами. Шу муносабат билан мамлакатимиз фаровонлиги йўлида кўп йиллик самарали меҳнати билан ўз бурчини бажаришда алоҳида мардлик, жасорат кўрсатган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан мукофотланди.

II даражали “Шон-шараф” ордени билан:

Джураев Шодибек Валиевич – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси отряд командири;

Исламходжаев Хондамир Азатович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошқарма бошлиғи;

Собиров Шухратжон Уринбаевич – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

“Мардлик” ордени билан:

Казбеков Салават Алибекович – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Матанов Шавкатбой Насирдинович – Тошкент шаҳар Яккасарой тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-ички ишлар бўлими бошлиғи;

Рахимбердиев Косимжон Каримбердиевич – Фарғона вилояти Сўх тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Эргашев Қахрамон Зокиржонович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошқарма бошлиғи;

Жўраев Муҳиддин Уткурович – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

“Дўстлик” ордени билан:

Джавакова Каринэ Владимировна – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси бошлиғи;

Наджимов Тохритдин Зухридинович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Жар» спорт-соғломлаштириш комплекси бошлиғи;

Узакбаев Бахадир Жоллибаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси;

“Жасорат” медали билан:

Исмаилов Учқун Ахмедович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги катта тезкор вакили;

Латипов Диёр Пардабоевич – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошқарма бошлиғи;

Тиллахужаев Маъруф Турсунович – Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта тезкор вакили;

Тўхлиев Шерали Нафасович – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспектори;,

Умаров Зокир Шухратович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси сафдор ходими;

Урмонов Дилмурот Бутабоевич (марҳум) – Тошкент вилояти Пискент тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси инспектори;

Қодиров Ахмад Жуманович – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати баталони отряд командири;

“Содиқ хизматлари учун” медали билан:

Абдураимов Акмал Қўчқорович – Навоий вилояти Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Акабоев Ёқубжон Неъматович – Жиззах вилояти Зарбдор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Акрамов Камолитдин Нуритдинович – Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;

Алкаров Элдор Махмудович – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи;

Аллаяров Хасан Балтаевич – Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси конвой гуруҳи ходими;

Атабаев Келдибек Аманбаевич – Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими йўл-патрул хизмати инспектори;

Бариев Замир Серверович – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кинология хизмати кичик инспектор-кинологи;

Ибрагимов Зафар Хакимбаевич – Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғининг ўринбосари;

“Шуҳрат” медали билан

Азимов Олим Қаҳрамонович – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори;

Ганиев Шерзод Алишерович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти бошлиғининг ўринбосари;

Жуманов Ахроржон Иномович – Фарғона вилояти Бешариқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;

Ковалчук Арсений Олегович – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси отряд инспектори;

Мадалиев Фахриддин Абдувалиевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;

Норметов Отабек Улугбекович – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биринчи минтақавий ҳудуд бўйича патрул-пост хизмати отряди сафдор ходими;

Нурматов Зоиржон Позилович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лисейи директори;

Турахонов Давронбек Абдирасилович – Сурхондарё вилояти Денов тумани ички ишлар бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори;

Фатуллоева Насиба Асроровна – Бухоро вилояти Ромитан тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори;

Хасанов Алишер Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси;

Хусанов Мухамад Рахмонович – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси кинология хизмати инструктор-кинологи;

Шомуротов Нурбек Севдиёрович – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати баталони гуруҳ командири;

Эшонов Хошим Нортожиевич – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати баталони сафдор ходими.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *