“Криминал квартет”: Қашқадарёда 4 эркак маҳалладошини калтаклади

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 14 феврал куни фуқаро маҳалладошлари томонидан калтакланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 21:25 атрофида содир бўлган. Туманнинг «Кўчкак» маҳалласида яшовчи Р.Н.ni маҳалладошлари Ў.Ш., Ҳ.О., Т.А. ва Ш.Ў. телефон орқали чақирган. Уни Ў.Ш.га тегишли Дамас автомашинасига миндириб, «Гулистон» маҳалласидаги дала майдонига олиб борган. 4 нафар шахс фуқарони уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан 15 феврал куни жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада танишини ўлдирган тўрт нафар шахсга суд ҳукми ўқилганди.

Мавзуга оид: