“Права” керакми? “Соққаси” бор

Яқиндагина давлатимиз раҳбари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида моддий-техник ва инсон ҳаёти масаласида фожеий рақамлар айтилиб, буларнинг аксариятига фуқаролар ва ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги ёки қўпол бузиши сабаб бўлаётгани таъкидланган эди.

Аммо, айтилган рақамлар ўз ҳаётига дахл қилмас экан, хом сут эмган одам фарзанди тўғри йўлни топиши гумон.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. фуқаро N.ni алдаб, унга ўзининг Қўрғонтепа туман ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. фуқаро А.дан унга қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ўқув курсларида қатнашмасдан туриб, гўёки ўзининг “Агроинспекция”да ишловчи таниши орқали олиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид: