Хабарингиз бор, UzAuto Motors компанияси 1 февралдан Nexia, Cobalt, Spark ҳамда Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризаларни қабул қилишни тўхтатган эди.
Бунга сабаб қилиб эса, яримўтказгичлар етишмовчилиги келтирилганди.
Энди эса, компания жорий йилнинг 22 февралидан «Malibu 2» автомобилини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни ҳам тўхтатди.
Компания расмийларининг сўзига кўра, ушбу ҳолат вақтинча. Март ойидан бошлаб мазкур русумдаги автомобиллар учун шартнома тузиш яна қайта тикланиши мумкин, аммо аниқ муддат белгиланмаган.
Бу моделдаги автомобиллар учун хориждан ускуналар келади ва биз уларни йиғиб, мижозларга етказиб берамиз. Бунда ўзининг белгиланган миқдори бўлади ва бу миқдор бўйича шартномалар тўлиқ тузиб бўлинган.
Кейинги йиғиладиган автомобиллар сони аниқ бўлгандан кейин шартномалар қабул қилишни яна бошлаймиз. Бу қачон бошланиши бўйича аниқ маълумот йўқ. Март ойида очилиб қолиш эҳтимоли бор, – деган компания ходими.
«Malibu 2»нинг нархи оширилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида эса, ҳеч нима дейилмаган.
Шу билан бир қаторда, компания эндиликда фақатгина Equinox, Trailblazer ва Damas-2 автомобиллари учунгина аризаларни қабул қилмоқда.
Балки, масъуллар давлат раҳбарининг селектор чоғида автомобил навбатларини май ойигача бутунлай тугатиш топшириғи учун ушбу йўлни «қулай» деб билгандир. Яна ҳам ким билсин.
Мавзуга оид: