Россия халқаро аэропортидан 16 та давлатга мунтазам рейслар сони кўпайтирилади

Россиянинг Череповец халқаро аэропортидан 16 та давлатга мунтазам рейслар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда мамлакат Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаби маълум қилди.

14 мартдан бошлаб Россия Череповец халқаро аэропортидан 16 давлатга мунтазам рейслар сонини оширмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Қайд этилишича, Ҳиндистон, Сербия, Таиланд, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Вьетнам, Ироқ ва Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Ўзбекистонга рейслар сони кўпаяди.

«Череповец халқаро аэропортидан зарур санитария-эпидемиология талабларига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳаво қатнови тикланган Россиянинг бошқа нуқталари учун белгиланган частотали йўналишларга парвозларни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.