«Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилади», — дея маълум қилди авиакомпания матбуот котиби Камола Икрамова.
Аввалроқ Россиянинг «Аэрофлот», S7 Airlines, Smartavia, iFly каби авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиши ҳақида эълон қилган эди.