Қозоғистон бугун Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан чегарадаги чекловларни бекор қилди

Қозоғистон 11 апрел, бугундан бошлаб Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бунга асосий ижобий сабаблардан бири эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани эканлиги таькидланмоқда.

Бунда Қозоғистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар ҳамда ўзаро эмлаш паспорти мавжуд бўлган чет эл фуқаролари учун ПЗР усулидан фойдаланган ҳолда Covid-19 тестининг манфий натижаси, сертификат ёки эмлашнинг тўлиқ курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатни (паспортни) мажбурий тақдим этиш, Covid-19 га қарши қайта эмлаш талаби сақланиб қолади.

Бундан ташқари, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар олиб ташланди.