Ахлат машинаси икки нафар фуқарони ўлимига сабаб бўлди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, 12 апрел куни соат 11:05 ларда Ш.Н. исмли шахс ўз бошқарувидаги “Аҳоли Транс” МЧЖга қарашли “Шаcман” русумли чиқинди ташиш автомашинасини, Бухоро шаҳар “Истиқлол» маҳалласи бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчадаги 84/1-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонида жойлашган чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-банди ва 77-банди талабларини бузиб, ахлатхона ёнидан ўтиб кетаётган Й.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган вояга етмаган С.А. ни автомашина ўнг томон ғилдираги билан босиб кетган.

Натижада Й.Н. ва вояга етмаган С.А. воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.