Ўзбекистонда Microsoft офиси очилиши мумкин

Жорий йилнинг 18 апрел куни Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.Бундан ташқари, ИТ-таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилди.

Шунингдек, АКТ вазирлиги томонидан Ўзбекистонда компаниянинг офисини очиш таклифи берилди. Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.