Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасига тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мудофаа вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди.
«Бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда.